Спорт | 17:11 / 10.08.2017
12941
2 дақиқада ўқилади

«Пахтакор» ҳомийлари ичида ҳамон «Камолот» борми? (Фотофакт)

Бугун, 10 август куни Тошкентнинг «Пахтакор» клуби давралар оралиғидаги сўнгги трансфери - Ростин Гриффитсни таништирди. Клуб расмий сайтида ушбу таништирув маросимидан олинган суратлар жойлаштирилган.

Матбуот анжуманлари вақтида футболчи ёки мураббий ортига клубга ҳомийлик қилувчи ташкилотларнинг реклама баннерлари жойлаштирилиши одат тусига кирган. Қизиқ томони, «Пахтакор»нинг бугунги таништирув маросими учун тайёрлаган баннерда «Камолот» ЁИҲ ҳаракати ёзуви туширилган рекламани ҳам кўриш мумкин.

Аммо бизга маълумки, июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қарорига биноан бу ташкилот фаолияти бутунлай тўхтатилган ва унинг ўрнига Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи ташкил қилинганди.

Tribuna изоҳи: «Пахтакор» сўнгги вақтларда амалга оширган тансферлари ва бошқа шов-шувли хабарлари билан янги даврга ўтаётганини билдириб қўймоқда. Жамоага янги бош мураббий сифатида таклиф этилган Шота Арвеладзе дастлабки интервьюсида жамоа раҳбарияти унга «шунчаки клуб эмас, суперклуб тузмоқчи экани»ни айтганди. Савол туғилади: суперклубга айланиш йўлида бир қанча миқдорда пул сарфлаб янги футболчилар харид қилаётган «Пахтакор»да баннерни алмаштириб қўйиш учун ортиқча пул йўқми, ёки улар Президент чиқарган қарордан бехабар қолишганми? Ёки қайсидир тадбиркор «Камолот» деган номдаги янги корхона, фирма ёки шу каби бирор ташкилот тузиб дарров «Пахтакор»га ҳомий бўлиб олиб, биз бундан бехабар қолдикмикан?

Мавзуга оид