Жамият | 11:50 / 11.08.2017
23716
2 дақиқада ўқилади

Ҳомила нобуд бўлиши ва генетик касалликлар сабабларидан бири аниқланди

Австралиялик шифокор олимлар жамоаси эрта ҳомиланинг нобуд бўлмаслиги ва генетик касаллик билан туғилажак фарзанднинг соғлом бўлиши учун онага Б3 витамини кўпроқ зарур эканлигини таъкидламоқда.

Сидней шаҳридаги Виктор Чанг кардияк тадқиқот институтида олиб борилган ўрганишлар давомида шу маълум бўлдики, кўпроқ яшил сабзавот ва гўшт таркибида учрайдиган B3 витаминини истеъмол қилиш ҳомиланинг яхши сақланишига ёрдам беради.

"Биз ҳомиланинг тушиб қолиши, туғилиш даврида орттирилган чақалоқлардаги умуртқа ва буйрак соҳасидаги етишмовчиликларнинг асл сабабларини ўрганиб чиқиб, унган никотин кислотаси ёки B3 витамини номи билан машҳур бўлган озуқа моддаси даво бўлишини аниқладик", - дейди тадқиқотчи шифокор Салли Данвуди.

Саллининг жамоаси ўрганган ҳолатлар шуни кўрсатадики, ҳомиланинг дастлабки уч ойида, яъни чақалоқ организмлари ривожланиши бошланган даврда бўлажак оналарнинг ҳар учдан бирида B3 витамини етишмовчилиги учраб туради.

"Янги Англия Тиббиёт журнали" пайшанба куни чоп этган мақолада айтилишича, озуқа моддасини табиий равишда сабзавот ва гўшт маҳсулотларидан қабул қилган фойдали. 

Мавзуга оид