Light | 09:58 / 12.08.2017
32847
4 дақиқада ўқилади

Парҳезсиз 100 килограммга озиш: барчасини тушунган миллионердан 7 қоида

Жон Гэбриэл Уолл-Стритда фаолият юритувчи муваффақиятли брокер бўлиб, анча қизиқ ҳаёт кечириб келган. Атрофдагилар учун у қувноқ ва жуда муваффақиятли йигит эди – ўттиз беш ёшида биржада ўзининг иккинчи миллионини ишлаб олган одам ҳақида яна нима дейиш мумкин. Бироқ Жон аслида жуда бахтсиз эди. Семизлик унинг ич-этини ерди, у кишилар ўзини аслида қандай кўришларини тушунарди. Жон бу вазиятни умуман ўзгартиришга қарор қилди, бироқ ҳеч қандай парҳезлардан фойдаланмади. У ўз соғлиғига худди биржадаги маълумотларга эътибор бергандек, диққатлик билан қарай бошлади. Гэбриэл олинган маълумотларни бир жойга жипслаштириб маълум бир қоидаларни ишлаб чиқди ҳамда атиги икки йил ичида юз килограммга озишга муваффақ бўлди. Балки сиз ҳам унинг қоидаларидан фойдаланиб кўрарсиз? 

Озиқ-овқат моддалари

Гэбриэл ишни биринчи навбатда организмига нима етишмаслигини аниқлашдан бошлади. Бир неча оддий тестлар ва маълум бўлишича, танаси омега-3 ёғли кислоталари, сифатли оқсиллар ва витаминларга жуда муҳтож бўлган. Организм озиқ-овқатнинг кўплигига қарамай, керакли нарсани олмаган ҳамда айнан шунинг учун яна кўпроғини талаб қилган! Парҳезларга кўр-кўрона риоя этманг: ташхисдан ўтинг, балки гап айнан шундадир.

Овқатни ҳазм қилиш муаммолари

Тўла кишиларнинг аксариятида ичаклар кучсиз ишлайди ва шунинг учун озиқ-овқатлардан керакли моддаларни чиқариб олишнинг имкони йўқроқ. Организм бу ҳолатда тайёр бўладиган ягона нарса – қора кунга атаб ёғни йиғиб бориши. Ичакларни даволанг, кефир ичинг ва у яхши ишлай бошлайди. Ширинликлар ва жанк-фудга бўлган талаб ҳам аста-секин камаяди.

Режим

Режимнинг бузилиши стресс гормони, кортизолнинг кўп ҳажмда ишлаб чиқарилишига олиб келади. Тана кечаси қувват олмайди ва уни ёғли таом орқали қондиришга ҳаракат қилади. Шунчаки ўзингизни қўлга олинг ва тўғри режимни ўрнатинг: бу бўлмаса исталган парҳез вақт ва кучни бекорга сарфлаш бўлиб чиқади.

Хотиржамлик

Айнан ўша кортизол исталган стрессга жавобан ишлаб чиқарилади. Энг осони миянинг ўзига дам бериш – қандайдир ёғли таомдан тоза глюкоза ҳажмини олиш. Озишни истайсизми? Медитация қилишни бошланг. Бу сизга тинчланишга ёрдам беради, демак организм ҳам кортизолни анча кам миқдорда ишлаб чиқара бошлайди.

Заҳарли моддаларни чиқариб юбориш

Организмнинг ёғли ҳужайраларида барибир заҳарли моддалар йиғилади. Фараз қилинг, бу салбий ёғли бирикмалар аста-секин ҳаракатга келувчи бомба бўлиб, организмимизни заҳарлаб боради. Тозалаш керак: лимон шарбатига эга сув, кўкатлар, салатлар, кўпроқ бириктирувчи тўқималар – буларнинг бари самара беради ва муаммони ҳал қилишга қодир.

Дангасалик билан кураш

Семизликдан азият чекувчиларга энг қийин нарса: мен дангасаман ва шунинг учун семизман, деб тан олиш. Генлар, омадсиз ҳаёт ва бошқа бемаъни нарсалар ҳақида гапириш – шунчаки баҳоналар. Муаммони тан олинг ва унинг устида ишлашни бошланг. Тан олинг, сиз ўзингиз устида ишлаш учун жуда дангаса бўлгансиз, бироқ энди ўзгаришларга тайёрсиз. Ишонинг, бу жуда муҳим қадам.

Спорт

Ва ниҳоят, спортдан умуман воз кечиб бўлмайди. Биринчи ҳафтанинг ўзидаёқ марафонни чопиб ўтишга интилманг. Жисмоний юкламалар аста-секин нафақат оғриқ, балки ҳақиқий қувончни ҳам келтира бошлайди. Демак, сиз шу пайтдан бошлаб ўзингизни деярли соғлом, деб ўйлашингиз мумкин!

Мавзуга оид