Фан-техника | 20:36 / 14.08.2017
7791
1 дақиқада ўқилади

Хитойликлар тер ва кўз ёшида ишловчи қайишқоқ батарейка яратишди

Хитойлик олимлар жамоаси шўр суюқликлар, жумладан тер, кўз ёши ва сийдикда ишловчи қайишқоқ батарейка яратди. Бу ҳақда Chem журналида сўзланди.

Ҳозирда имплантация қилинувчи тиббиёт қурилмаларида қаттиқ литий-ионли батарейкалар ишлатилади, мавжуд қайишқоқ батарейкалар эса бемор хавфсизлигига хавф солувчи алангаланувчи ёки заҳарли электролитларга эга.  

Олимлар икки турдаги батарейкаларни яратишди: улардан бири ичида электродлар жойлашган кўп қатламли тасма, иккинчиси чилвир кўринишида ўралган нанотрубкалар шаклида бажарилган. Янги батарейкалар учун электролит сифатида натрий сульфати хизмат қилади, бироқ олимлар у шўр сувда ёки танадан чиқувчи шўр суюқликларда ҳам ишлай олишини таъкидлашмоқда.

Олимлар янги батарейкалар тақиб юрилувчи ёки имплантация қилинувчи қурилмаларга тўғри келишига умид қилмоқдалар.

Мавзуга оид