Фотосаёҳат: 23 ёшли “Mashhura”нинг фаолиятига нима бўлди?
Ўзбек аёллари ҳақида сўз борганда, уларни нафақат ҳусни, балки ақл-заковати, оилапарварлиги ҳам алоҳида эътироф этилади. Бўлажак уй бекаларининг тарбияси, одоби гўзал бўлиши билан бир қаторда улар бирон-бир ҳунарни пухта эгаллаган бўлса, оилада барака, тотувлик ҳукм суради.
Юртимизда ёшларга ҳунар ўргатувчи ўқув марказлар жуда кўп. Лекин улар орасида “Mashhura”нинг ўрни, таърифи бўлакча. Икки йилча аввал, ушбу маскан ўз фаолиятини тўхтатибди, деган миш-мишлар қулоққа чалинган эди.
Чиндан ҳам “Mashhura” ўқув марказининг фаолияти тугатилганми? Агар бу миш-миш ёлғон бўлса, у ҳолда “ҳунар мактаби” ўзининг аввалги мавқеини қай даражада сақлаб қолган?
Айнан шу саволларга жавоб олиш ва энг “ёши улуғ” даргоҳнинг бугунги кундаги фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида “Mashhura”нинг Тошкентдаги бош офиси ташриф буюришга қарор қилдим.
Қарангки, ўқув марказида дарс жараёнлари айни қизғин паллада экан. “Mashhura” ўз фаолиятини тўхтатмай, аксинча, янада гуллаб-яшнаб, ривожланиб бораётган экан.
“Mashhura” ҳақида
Ўқув марказ ўз фаолиятини 1994 йилда бошлаган бўлиб, даставвал 5 ўқув курси бўйича ёшларга ҳунар ўргатишдан бошлаган. Бугунги кунда “Mashhura”да 30 йўналиш бўйича дарс берилади. Ўқув маркази асосчиси Машҳура Юсупова бичиш услуби бўйича ўз дастурини яратиб, муаллифлик гувоҳномасини олган биринчи тадбиркор аёллардан саналади.
Тўқувчилик
“Mashhura” ўқув марказига уюштирилган саёҳатни тўқувчилик курсидан бошладик. Ёз ойи бўлишига қарамай, бу машғулот билан шуғуланнаётган қизлар сони кўпчиликни ташкил этиб, улар тўқиш санъатининг кўплаб сир-асрорларидан хабардор бўлишмоқда.
Компьютер сабоқлари
Компьютер хонасида ҳам дарслар қизғин кечмоқда. Фақат компьютерлар орасидан бири носоз экани маълум бўлди. Ўйлаймизки, марказ маъмурияти мазкур камчиликни тез орада бартараф этади.
Парда тикиш курси
Бу курсда хона қизлар билан гавжум. Улар дарсни диққат билан кузатиб, устозлари томонидан берилаётган ҳар бир вазифани астойдил тушуниб олиш истагида. Ҳаттоки, қўлига фотоаппарат кўтариб олган мухбир келганида ҳам қизлар чалғимасдан устозни тинглашда давом этишди.
Сартарошлик
Юқоридаги ҳолат мазкур ўқув жараёнида ҳам кузатилди. Шу сабабли пардоз сирларини ўрганаётган қизларни дурустроқ суратга олишни иложи бўлмади.
Бичиш-тикиш курслари
Энг қизғин дарс жараёни кетаётган хона. Қизлар устозларини тинмай саволга тутишмоқда. Албатта, бу табиий. Сабаби, тикувчилик йўналиши ўқувчидан алоҳида эътибор, қунт, меҳнат ва сабрни талаб этади. Бу соҳада профессионал бўлиш учун эса шогирд ўз устида тинмай ишламоғи керак.
Ўқувчилар орасида энг кичиги бўлган 12 ёшли Мунисахон ҳам “Mashhura”да тикиш-бичиш сирларини ўрганиш учун атайин Қозоғистондан ташриф буюрган.
Уйғур ва Европа таомлари курсиКенг ва кўркам ошхонада қизлар ва келинлар тансиқ таомлар тайёрлаш билан банд. Бугун улар фунчоза сай, бризол ҳамда антиқа котлет пиширишни ўрганишди. Яна бир эътиборли жиҳати, навбатчи қизлар тартибга риоя қилган ҳолда фартук тақиб, бошга рўмол ўраб олишган эди.
Яна бир мўжазгина ошхона
Бу ерда 16 йилдан бери “Mashhura”да ишлаб келаётган Гулсара опа ёш келин ва қизларимизга қандолатчилик, таом тайёрлаш ва карвинг санъатидан дарс бериб келмоқда.
Мактабгача таълим
Бу ерда болажонларнинг вақтини қувноқ, мазмунли ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Мазкур курсга сиз 4 ёшдан 7 ёшгача бўлган фарзандларингизни олиб келишингиз мумкин. Болалар инглиз тили, рус тили, она тили, математика, рассомчилик, эркин машғулотлар билан банд бўлишади.
“Mashhura”даги ўқув хоналари талабга жавоб берадими?
Ёз фасли жазирама бўлгани сабабли кўпчилик бу мавсумда ҳордиқ чиқаришни ҳуш кўради. Бироқ “Mashhura”нинг ўқувчилари вақтни зое кетказмай, янги билим-кўникмаларга эга бўлишни мақсад қилишган. Албатта, бунинг учун ўқув даргоҳида барча имкониятлар мавжуд.
- Ҳар бир хонага кондиционер ва вентиляторлар ўрнатилган.
- Пазандачилик, таомлар тайёрлаш курслари учун ошхона бинонинг ташқи қисмида жойлашган. Бу эса бошқа ўқув курсларига қатнайдиганлар учун ноқулайлик туғдирмайди. Аудиторияга таомларнинг иси таралишини олдини олади.
- Хоналар тоза, шинам ва қулай. Айниқса, марказ ошхоналари ва болалар хонасининг дизайни кўзни қувнатади.
- Бу ерда ҳар бир ўқувчига индивидуал шахс сифатида қаралади ва қандайдир кўнгилсиз вазиятлар юзага келса, ўша заҳотиёқ ҳал этилади. Масалан, биз ташриф буюрган вақтда бир ўқувчининг тоби қочгани туфайли ўқитувчи томонидан дарҳол “Тез ёрдам” хизмати чақирилди. Навбатчи шифокорлар тоби қочган қизга биринчи ёрдамни кўрсатишди.
Кузатувлар натижасида шу нарсага амин бўлдимки, “Mashhura” ўз ўқувчилари - қизлар, келинларнинг бир ҳунарнинг асл эгаси бўлиши, оилада ўз ўрнини топиши учун барча зарур билим-кўникмаларни улашишдан асло чарчамайди.
Ёқимли лаҳзалар
Шунингдек, биз ўқув курсини муваффақиятли тамомлаб, қўлига диплом олган қизларнинг қувончига гувоҳ бўлдик. Эндиликда улар ўз хонадонларида “Mashhura”дан ўрганган билимларини синаб кўришади.
Яна бир янгилик!
“Mashhura” ўқув марказида талаб ва истакларга биноан Авто-мактаб, Суперкелинчак, Қайноналик саньати курслари очилди. Бу янги курсларга ёзилаётган ўқувчилар сони ортиб бормоқда.
Бундан ташқари, яқин кунларда замонавий маиший техникалар таъмирлашни ўргатувчи курслар очиш ҳам режалаштирилган.
Бугунги фотосаёҳат туфайли биз ўша машҳур “Mashhura”даги ҳаёт билан яқиндан танишишга, кўплаб янгиликлардан бохабар бўлишга эришдик. Гувоҳ бўлганимиздек, ўқув марказ кўпчиликнинг аллақачон севимли ва қадрдон масканига айланишга улгурган. Яна бир эътиборли жиҳати, ташкил этилган курсларда ўғил болалар ҳам таҳсил олмоқда. Ўзим ҳам яқин орада ушбу даргоҳга ташриф буюриб, ҳунарлардан бирини ўрганишга қарор қилдим.
Бахтли бўлишни истайсизми? Севимли ёр, ораста келин, меҳрибон онага айланишничи? У ҳолда сиз учун “Mashhura”нинг эшиклари доим очиқ. Сиз бу ерда албатта, ўз орзуингиздаги ҳунарни моҳир эгаси бўласиз.
Эслатма: “Mashhura”нинг Тошкент шаҳрида бошқа филиаллари йўқ! Агарда сиз “Mashhura” деб сохта марказлар очиб юрганлар фаолиятидан хабар топсангиз, дарҳол хабар беришингизни сўраймиз.
Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Маҳтумқули кўчаси, 2 уй.
Мўлжал: Беруний метроси, “Artel” компанияси ёнида.
Телефон: +99871 246-00-50
+99871 249-95-05
+99871 249-95-53
Эслатиб ўтамиз: Ўқув марказнинг вилоятларда ҳам кўплаб филиаллари мавжуд.
Феруза Авазова
Мавзуга оид
11:53 / 06.10.2024
Ўқув маркази, китоб дўкони ва SMM: Икки йилда учта бизнес очган ёш тадбиркор ҳикояси
12:22 / 30.03.2024
“Қишлоқ ёшларини бир жойга жамладим” – 18 ёшли ўқув маркази раҳбари
18:35 / 26.06.2021
“Диплом билим даражаси эмас, ишлаш учун ҳужжат бўлиб қолди” — наманганлик Кембриж халқаро ўқитувчиси
08:04 / 25.06.2021