Спорт | 22:25 / 17.08.2017
11294
1 дақиқада ўқилади

Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди

2017/2018 йиллардаги Европа Лигаси гуруҳ босқичининг ҳар бир иштирокчиси мукофот пули сифатида 2,6 млн евро олади. Бу ҳақда УЕФА сайтида маълум қилинди.

Клублар ҳар бир ғалаба учун 360 минг евродан қўшимча пул оладилар. Дуранг натижа учун эса 120 минг евро берилиши кўзда тутилган. Ўз гуруҳида 1-ўринни эгаллаган клуб яна 600 минг евро олади. Плей-офф босқичига 2-ўриндан чиққан клуб эса 300 минг евро билан тақдирланади.

Мусобақада бир клуб ишлаб олиши мумкин бўлган энг катта мукофоти пули 15,71 млн еврони ташкил қилади. Мукофот жамғармасининг умумий қиймати эса 399,8 млн евродан иборат.

Аввалроқ УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг иштирокчилари 12,7 млн евродан мукофот пули олишларини эълон қилганди. Мусобақа ғолибига 57,2 млн евро берилади. Чемпионлар лигасининг мукофот жамғармаси 1,3 млрд еврони ташкил қилади. 

Мавзуга оид