Жамият | 22:52 / 18.08.2017
13752
2 дақиқада ўқилади

Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди

Буюк Британия шаҳзодаси Уильям ва Кейт Миддлтоннинг 2011 йилдаги никоҳ тўйидаги байрамона тортнинг бир бўлаги аукционда сотувга қўйилди. Бу ҳақда ForbesLife твиттердаги саҳифасида маълум қилди. 

Маълум қилинишича, торт бўлаги сотиладиган аукцион 27 сентябрда бўлиб ўтади. Аукцион ташкилотчиларининг айтишича, улар тортни бир неча минг фунт стерлингга сотишни мўлжаллашмоқда.  

Таъкидланишича, ушбу тортни яратиш учун қандолатчиларга 5 ҳафта вақт керак бўлган. Айнан шу торт шаҳзода Уильямнинг Букингем саройидаги тўйининг бош безаги бўлган.

Маълум қилинганидек, 10 августда қиролича Елизавета II тахтни тарк этгандан кейин тахт унинг набираси – шаҳзода Уильямга топширилиши ҳақида расмий баёнот берган. Қироличанинг бу баёноти у тахтнинг берилишидаги ворисийлик ва тахтга эгалик қилиш ҳуқуқида ўғли Чарльзни истисно қилганини англатади. Қиролича бундай қарорини унинг ўғлидан ёш бўлган янги авлод Виндзорлар уйи фаровонлиги кафолати бўлиши мумкинлиги билан тушунтирган.

Мавзуга оид