Жаҳон | 00:27 / 21.08.2017
9578
1 дақиқада ўқилади

Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди

АҚШ бошчилигидаги ҳалқаро коалиция ҳарбий-ҳаво кучлари авиазарбалари оқибатида Сурияда тинч аҳолидан 80 киши ҳалок бўлди. 

20 августда ТАСС ахборот агентлигининг "Аль-Муядин" телеканалига иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, бир авиазарба Суриянинг жануби-шарқидаги Хасек вилоятининг Ал-жазъа аҳоли пунктидаги масжидга тўғри келган. Бу вақтда масжидда одамлар ибодат қилаётган бўлганлар, оқибатда 41 киши ҳалок бўлган.  

Коалиция авиациясининг Дамашқдан 520 км узоқликда жойлашган Ракка шаҳрининг Харет-ал-Бадави туманига берган зарбалари яна 40 одамнинг ҳаётига зомин бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, бу туман ИШИД террорчи гуруҳи назоратида эмас.

Мавзуга оид