Спорт | 23:27 / 22.08.2017
9929
1 дақиқада ўқилади

Фото: Руни «Манчестер Сити» мухлисларини мазах қилди

«Эвертон» ҳужумчиси Уэйн Руни «Манчестер Сити» фанатлари устидан кулди.

Футболчи 21 август оқшомида «шаҳарликлар» жамоасига қарши ўйинда фаолиятидаги 200-голни урганди. Шундан сўнг, у «Манчестер Сити» фанатлари жойлашган трибуна қаршисига бориб, голни нишонлаганди.

«Таниш юзларни кўриш ҳар доим ёқимли», – дея ёзган Руни ўйиндан кейин твиттердаги саҳифасида.

Футболчи бу гаплари билан ҳазил қилмаган. 4 йил олдин Руни «Манчестер Юнайтед» сафида «Манчестер Сити»га гол урганида бу жамоа мухлислари жойлашган трибуна олдига келган ва голни нишонлаганди. Қуйидаги ўша ўйинда шу трибунада бўлган мухлисларнинг баъзилари икки фотосуратда ҳам борлигини кўриш мумкин.

Мавзуга оид