Light | 21:52 / 24.08.2017
75206
4 дақиқада ўқилади

Энг қимматбаҳо 10 олмос (фотожамланма)

Олмослар доим бойлик ва ҳашамат тимсоли бўлган, уларнинг асосида эса юзлаб саргузашт фильм ва китоблар яратилган. Бу тасодиф эмас, албатта, ахир пул аралашган жойда даҳшатли жиноятлар рўй беради ва ҳукмронлик учун курашлар кетади. Нима учун чиройли бўлса-да, оддий тошлар учун бундай пуллар тўланиши ҳаммага қизиқ. Бу олмосларнинг аслида қандай кўринишини ўз кўзингиз билан кўрмагунингизча буни англаш қийин. Trendymen дунёдаги энг қимматбаҳо 10 олмос ҳақидаги маълумотлари билан бўлишди.

The Allnatt

Баҳоси — 3 млн. доллар

Ушбу ёрқин сариқ рангдаги олмос ўзининг биринчи соҳиби, майор Альфред Эрнест Аллнатт шарафига номланган. Қимматбаҳо тошнинг оғирлиги - 101,29 карат. Унинг айнан қаердан топилганини ҳеч ким аниқ билмайди. Баъзи экспертларнинг ишонтириб айтишича, у De Beers конларидан биридан топилган.

The Moussaieff Red

Баҳоси — 7 млн. доллар

Бу олмос рўйхатдаги бошқа тошларга қараганда анча кичик - атиги 5,11 карат. Шундай бўлишига қарамай, у ноёб қизил рангга эга, айнан шу жиҳати унинг шу қадар қиммат баҳоланишига сабаб бўлган.

«Абадият юраги»

Баҳоси — 16 млн. доллар

Жанубий Африкадаги олмос кони - ноёб кўк рангга эга ушбу фантастик тошнинг ватани. Юрак шаклидаги 27,64 каратли олмос дунёда тенгсиз, шу боис унинг нархи шундай қиммат.

Виттельсбах

Баҳоси — 24,3 млн. доллар

Бу мовий рангли тош йирик ҳисобланади - 35,56 карат. У жуда ажойиб тарихга эга. У ҳақида 1722 йилдаёқ маълум бўлган, олмос Мария Амалия Австрийскаянинг оилавий мулки бўлган. XIX асрда уни бавар тожига қўйишган, кейин эса Биринчи жаҳон уруши даврида ҳатто йўқотиб ҳам қўйишган. Кейинчалик рекорд сумма эвазига топилган қимматбаҳо тош 2008 йилда Кристисда сотувга қўйилган.

The Steinmetz Pink

Баҳоси — 25 млн. доллар

59,6 каратли ёрқин-пушти рангли тош - бундай рангдаги энг йирик олмос. У биринчи марта Smithsonian «The Splendor of Diamons» кўргазмасида намойиш этилган.

De Beers Centenary

Баҳоси — 100 млн. доллар

Америка геммологик институти бу олмосга D тоифа (бу энг юқори тоифа ҳисобланади) берган. Ушбу рангсиз тош ички ва ташқи томонидан мукаммаллиги туфайли жуда юқори баҳоланган. Олмос - De Beers компаниясининг катталиги бўйича учинчи тоши.

Хоуп олмоси

Баҳоси — 350 млн. доллар

Хоуп олмоси - энг қиммат тошлардан бири. Унинг оғирлиги 45,52 карат бўлиб, ранги - мовий-кўк. У ҳозирда Вашингтондаги Смитсон институтидаги Табиий тарих музейидадир. Олмос ўзининг биринчи эгаси - британиялик Ҳенри Филипп Хоуп шарафига номланган.

Куллинан

Баҳоси — 400 млн. доллар

Дунёдаги энг катта олмос 3106,75 карат оғирликка эга бўлиб, у 1905 йилдан буён машҳур. Уни айнан ўша йили Жанубий Африкада топишган ва кон эгаси Томас Куллинан шарафига номлашган. Олмоснинг дарз кетган жойлари бор, шу боис уни бир яхлит олмос шаклида чегаралашнинг иложи бўлмаган. Шунинг учун у турли оғирлик ва нархдаги бир неча алоҳида тошга ажратилган.

Санси

Нархи — бебаҳо

Сенси номини олган оч-сариқ рангли олмос XI асрдан бери машҳур. Олмос Ҳиндистондан топилган дея тахмин қилинади. Ҳозирда 55,23 каратли бу тош Луврдаги Аполлон галереясида сақланади.

Кўҳинур

Нархи — бебаҳо

Бу қадимий ва йирик олмослар орасидаги энг машҳур тошдир. Унинг қийматини ҳатто аниқлаб бўлмайди. Уни 5000 йил илгари Ҳиндистонда топишган, унинг тарихини битиш учун эса саҳифалар етмайди. Олмос 105 каратли бўлиб, 1911 йилдан бери Британия империясининг тожидадир.

Суратлар манбаси: trendymen.ru

Мавзуга оид