Жаҳон | 21:24 / 26.08.2017
9081
1 дақиқада ўқилади

Кубандаги автоҳалокат сабаблари маълум бўлди

Фото:РИА Новости / МЧС РФ

Кубанда автобус иштирокида юз берган ҳалокатга автобуснинг тормозидаги носозлик сабаб бўлган. Бу ҳақда Ространснадзор сайтида хабар қилинган.

25 август куни “Таманьнефтегаз” компанияси ва пудратчи ташкилот ишчиларини олиб кетаётган автобус йўлдан оғишиб, пирсдан денгизга қулаган. Қутқарувчилар маълумотларига кўра, автобусда 50 га яқин одам бўлган. Оқибатда 18 киши ҳалок бўлган. Охирги қурбоннинг жасади 26 август куни эрталаб сувдан чиқарилган. Фожиа жойида қутқарув-қидирув ишлари якунланган. 

Краснодар ўлкасида фожиа муносабати билан 26 август мотам куни деб эълон қилинган. Ҳалок бўлганлар оилаларига бир миллион рублдан компенсация тўлаб бериладиган бўлди.

Мавзуга оид