Жаҳон | 23:33 / 27.08.2017
8612
1 дақиқада ўқилади

«Харви» довули Хьюстонни тўлиқ қамраб олди

Фото: Adrees Latif

Хьюстон мэри Сильвестер Тернер «Харви» довули сабаб шаҳарда сув тошқини кузатилаётганини маълум қилди. Reuters шу ҳақида хабар берди. 

Шаҳар раҳбари шунингдек махсус хизматлар инсонларни қутқариш учун 40 қайиқни жалб қилганини таъкидлади. 

Манбага кўра, фалокатга йўлиққан шахслардан умумий ҳисобда 2 мингга яқин қўнғироқ қабул қилинган.

«Кўчага чиқманг. Довул тугади деб ўйламанг», — деди Тернер.

Маълумотларга кўра, Американинг Техас штатида кузатилаётган «Харви» довули қурбонлари сони 5 кишига етган. 

Мавзуга оид