Теҳрон Apple томондан Эрон дастурларининг тақиқланишини мамлакат ютуғи деб эътироф этди
Эрон ҳукуматининг фикрича, Apple компанияси ўзининг App Store дастурлар онлайн-дўконидан эронлик дастурчилар яратган барча мобил дастурларни ўчириб ташлаши қарори миллий технологиялар ютуқлари ва ривожланаётганидан дарак беради. Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Аввалроқ Apple онлайн-дўконидан АҚШнинг Эронга қарши киритган санкциялари сабабли Эронда яратилган барча дастурларни ўчириб ташлаганди. Ўчириб ташланган дастурлар орасида егуликлар етказиб бериш, онлайн-харид дастурлари ва кўплаб бошқа дастурлар бўлган.
“АҚШ ҳеч қачон бўш томонларимизга қарши санкциялар жорий қилмайди, у ҳамиша бизнинг кучли томонларимизга санкциялар қўллайди”, деб айтган Эроннинг алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири Муҳаммад Жавод Озори Жаҳромий.
Вазир санкциялар маҳаллий ахборот технологиялари компанияларининг ютуқларидан дарак беришини ва шу сабабли Эрон ўз технологияларини ривожлантириш учун инвестицияларни кўпайтириши зарурлигини айтган.
Маълум қилинишича, Эрон Apple’нинг ушбу хатти-ҳаракатларига қарши жавоб чоралари кўришга ваъда берган.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024