Бокс, ЖЧ–2017: Жасурбек Латипов саккизинчи чоракфиналчимиз
Германиянинг Ҳамбург шаҳрида AIBA шафелиги остида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг тўртинчи куни боксчиларимиз учун жуда муваффақиятли давом этмоқда.
Кеча ўтказилган иккинчи саралаш босқичида тўрт нафар боксчимиз ЖЧ чорак финалига йўл олгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун мусобақанинг тўртинчи кунида иккинчи саралаш босқичида ҳозиргача иштирок этган 5 боксчимиздан 4 нафари ҳам чорак финал йўлланмасини қўлга киритишни уддалашди.
60 кг.гача бўлган вазнда иккинчи саралаш босқичида арманистонлик Карен Тонаканянни мағлубиятга учратган Элнур Абдураимов ҳам чорак финал йўлланмасини ҳал қилганини хабар берган эдик.
69 кг.гача вазн тоифасининг иккинчи саралаш босқичи Шаҳрам Ғиёсов украиналик Евгений Барабановга қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди ва чорак финалга чиққан олтинчи боксчимиз бўлди.
91 кг.дан ортиқ вазн тоифасидаги боксчиларнинг иккинчи саралаш босқичида Баҳодир Жалолов даниялик Кем Ларссенни биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, чорак финалга йўл олди.
52 кг.гача бўлган вазн тоифасининг иккинчи саралаш босқичида иштирок этган Жасурбек Латипов ҳам ўзининг иккинчи жангида болгариялик Даниэл Асенов устидан ғалабага эришди ва чорак финалга йўл олган саккизинчи ўзбекистонлик боксчи бўлди.
Бизни Бектемир Мелиқўзиев иштирокидаги сўнгги жанг кутмоқда. Уни UzReport телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин. (Тошкент вақти билан)
81 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 28 август. 23:45
Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) - Муслим Гажимагомедов (Россия)
Мавзуга оид
09:34 / 03.11.2024
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди
08:55 / 21.04.2024
Бектемир Мелиқўзиев «қонли» жангда енгилмас рақибни енгди
08:40 / 08.10.2023
Бектемир Мелиқўзиев яна нокаут эвазига ғалаба қозонди
08:07 / 23.04.2023