Жамият | 12:46 / 28.08.2017
6482
2 дақиқада ўқилади

Фирибгарлик йўли билан фуқаролардан 10 минг долларни олган шахс ушланди

Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳамкорликда Ўртачирчиқ туманида ўтказилган тезкор-тергов тадбир давомида фуқаро Д.Қ. бир гуруҳ фуқаролар ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан улардан 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олган вақтда ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Муқаддам, фуқаролар А.М. ва Ш.Ғ. вилоятнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ариза билан мурожаат қилиб, унда Д.Қ. ўзини Тошкент шаҳридаги ресторанлардан бирининг раҳбари сифатида таништириб, ҳуқуқни мухофаза қилувчи ва бошқа давлат органларида ишлаб келаётган танишлари орқали якка тартибда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаси ажратиб берилишида амалий ёрдам кўрсатиш эвазига улардан 25 минг АҚШ доллари талаб қилиб келаётганлигини кўрсатишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 ва 28-211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб (фирибгарлик ва пора беришга ундаш), тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Мавзуга оид