Ўзбекистон | 12:45 / 28.08.2017
44078
2 дақиқада ўқилади

Фото: Президент Каттақўрғонда дала-ўқув майдонида ўтказилган оператив тактик машқларни кузатди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 28 август куни Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинларининг жанговар тайёргарлик режасига мувофиқ “Каттақўрғон” дала-ўқув майдонида ўтказилган оператив тактик машқларни кузатди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мазкур дала-ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги қўшинлари томонидан душман таҳдидини қайтариш ва уни йўқ қилишга доир машғулотлар бир-бирига боғлиқ бўлган жами олтита жанговар ҳаракатлар эпизоди ва учта алоҳида эпизодда намойиш этилди. Ватанимиз ҳимоячилари барча вазифаларни муваффақиятли бажарди. 

Давлатимиз раҳбари ҳарбий мутахассислар билан суҳбатлашди. Ҳарбийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг хизмат ва ҳаёт шароитларини яхшилаш, билими ва маънавиятини юксалтириш масалаларига эътибор қаратилди. Шавкат Мирзиёев миллий армиямиз моддий-техник таъминоти билан шуғулланадиган алоҳида тузилма ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. 

Президентимиз Мудофаа вазирлиги қўшинларида қўлланиб келинаётган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар, яъни зирҳли техникалар, артиллерия қуроллари, мотоўқчи бўлинмаларидаги автомобиллар, разведка ва алоқа воситалари билан танишди. 

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Мавзуга оид