Жаҳон | 18:16 / 29.08.2017
6326
1 дақиқада ўқилади

АҚШда икки аёл роҳибалар кийимида банкни ўмаришга ҳаракат қилди

Фото: Foxnews

АҚШда полиция ва ФҚБ икки аёл киши роҳибалар кийимида банкни ўмаришга урингани туфайли суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Бу ҳақда Fox News хабар тарқатган.

Таъкидланишича, ҳодиса Пенсильвания штатидаги Таннерсвиль аҳоли пунктида душанба, 28 август куни юз берган.

Шу билан бирга, аниқлик киритилишича, қуролланган аёллар пулларни ўғирлашнинг уддасидан чиқмаган.

Айни дамда улар полиция томонидан қидирилмоқда.

Мавзуга оид