Жаҳон | 00:16 / 29.08.2017
10493
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда микроавтобуснинг дарёга ағанаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Тожикистон шарқида ичида йўловчилар бўлган микроавтобуснинг Шохдара дарёсига ағанаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти штаби навбатчи қисмига иқтибос келтирган ҳолда маҳаллий ОАВ хабар берди.  

“Фожиа 28 август соат 7:30ларда содир бўлган. Ичида 13 йўловчи, жумладан 4 бола бўлган Starex микроавтобуси Роштқалъа-Хоруғ автотрассасининг 20 километрида тоғ йўлидан дарёга тушиб кетган”, дейилган хабарда.

Маълум қилинишича, микроавтобусдаги барча болалар ҳалок бўлишган. Омон қолган 3 нафар ёши катта йўловчи ва ҳайдовчи турли жароҳатлар билан Хоруғ шаҳри шифохонасига етказилганлар.

Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Мавзуга оид