Жамият | 16:07 / 30.08.2017
9453
2 дақиқада ўқилади

Дўстига пичоқ урган шахс ушланди

Ўртачирчиқ тумани ИИБга жорий йилнинг 7 август куни соат 03.30 да марказий шифохонадан тушган хабарга кўра, Ўртачирчиқ тумани Тўйтепа шаҳри Обод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1995 йилда туғилган А.З. тиғли жисмдан тан жароҳати билан марказий касалхонага олиб келинганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар қилмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида 6 август куни соат 23.30 ларда, А.З. таниши, Ўртачирчиқ туманида яшовчи 1993 йилда туғилган Л.Д. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, ўзаро жанжаллашиб, натижада Л.Д. А.З.ни уйида ош пичоғи билан бир маротаба чап кўкрак қафасига уриб, унга тан жароҳати етказганлиги аниқланди. Натижада жабрланувчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Л.Д.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид