Ўзбекистон | 15:00 / 30.08.2017
28968
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи санаси аниқ бўлди

Фото: Sputnik

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 сентябрь куни Қирғизистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Қирғизистон Ҳукумат девони матбуот хизматига хабар қилди.

Маълум қилинишича, 30 август куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков билан телефон орқали мулоқот қилган ва бу мулоқот давомида бўлажак ташриф масаласи муҳокама қилинган. Қайд этилишича, бу мулоқот ўзбек томони ташаббуси билан ўтказилди.

Шунингдек, мулоқот чоғида Абдулла Арипов Сапар Исаковни ҳукумат раҳбари лавозимига тайинлангани билан табриклаб, унга муваффақиятлар тилаган.

Бундан ташқари, томонлар савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда чегара масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашишган.

Маълумот учун, бу Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга илк марта бориши бўлади. Бу ташриф ҳақида ўтган ойда Абдулла Ариповнинг Қирғизистонга ташрифи вақтида келишиб олинганди.

Кейинги ойда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев ҳам Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

Мавзуга оид