Трамп “Ҳарви” оқибатларини бартараф этиш учун конгрессдан миллиардлаб доллар сўрамоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп “Ҳарви” довули оқибатларини бартараф этиш учун конгрессдан 5,9 млрд доллар сўрамоқчи. Бу ҳақда Оқ уйдаги манбага иқтибос келтирган ҳолда “Ассошиэйтед Пресс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, мурожаатга ҳали ўзгартиришлар киритилиши мумкин. АҚШ маъмурияти вакилининг айтишича, мурожаат конгрессга 1 сентябрда жўнатилган. Икки палата ҳам у бўйича овоз бериши керак ва бу кейинги ҳафта бўлиши кутилмоқда.
“Ҳарви” Техасга рекорд миқдорда тошқинлар олиб келган. У сўнгра Луизианага кўчган. Довул оқибатида 40 киши ҳалок бўлган, 13 мингдан кўпроқ киши тошқинлардан қутқарилган.
АҚШ вице-президенти Майк Пенснинг айтишича, довулдан кейин давлатдан ёрдам олиш учун 310 мингдан кўпроқ киши рўйхатдан ўтган. Пенснинг айтишича, ҳукумат ёрдам сифатида 530 млн долларни тақсимлаб бўлган.
Мавзуга оид
08:07 / 04.01.2021
Нэнси Пелоси АҚШ вакиллар палатаси спикери лавозимига қайта сайланди
07:53 / 05.05.2020
Оқ уй пандемияга қарши курашиш гуруҳлари аъзоларига конгрессга кўрсатмалар беришни тақиқлаб қўйди - ОАВ
13:17 / 03.05.2020
АҚШ конгресси коронавирусга тестдан ўтишдан бош тортди
21:00 / 06.01.2020