Жамият | 21:18 / 04.09.2017
13618
2 дақиқада ўқилади

Анжелина Жоли қачон ишга қайтишини маълум қилди

Фото: Netflix

Ҳолливуд актрисаси ва режиссёри Анжелина Жоли қачон ишга қайтишини маълум қилди. The Hollywood Reporter шу ҳақида хабар берди. 

Жолининг сўзларига кўра, у актёр ва продюсер Бред Питт билан ажрашишига боғлиқ мураккаб "оилавий вазият" туфайли бир йиллик танаффус олган.

Актрисанинг маълум қилишича, унинг кейинги лойиҳаси шу йилнинг ўзидаёқ Дисней томонидан суратга олинадиган «Малефисента» эртаги сиквели бўлиши мумкин. 

Бундан ташқари, Жоли «Клеопатра»нинг сценарийси тайёр эканини маълум қилган.

«Кўп ғоялар ҳавода учиб юрибди», – деди актриса, лекин ҳеч қандай мажбуриятни ўз бўйнига олмаганини қўшимча қилди.  

Бироз аввал Анжелина Жолининг «Дастлаб улар отамни ўлдиришди» фильми трейлери чиққани ҳақида хабар берилганди. Жолининг янги картинаси камбожалик ёзувчи аёл ва ҳуқуқ ҳимоячиси Лунг Анг ҳамда унинг хотираларига бағишланган. Актриса у аёл билан 2002 йилда, Камбожага инсонпарварлик ёрдами кўрсатилган пайтда танишган, кейинроқ у ҳақида фильм суратга олишга қарор қилган. 

Мавзуга оид