Математиклар ноёб рақамни кашф қилишди
Америкалик математиклар энг катта умумлаштирилган Ферма сонини кашф қилишди. The Register шу ҳақида маълум қилди.
Кашф қилинган сон 9194441048576 + 1'га тенг бўлиб, 6253210 белгига эга. У энг катта машҳур оддий сонлар рўйхатида 12-ўринни эгаллаган.
9194441048576 + 1 сони PrimeGrid тақсимланган ҳисоб-китоблар лойиҳаси доирасида Aggie the Pew жамоасининг Сильванус Циммерман компьютерида топилган.
Машина параметрлари: Nvidia GeForce GTX 1060 видеокартаси, 3.20 Гц частотали Intel Xeon E3-1225 v3 процессори, 8 Гб оператив хотира, Microsoft Windows 10 Pro операцион тизими.
Текширув Циммерман натижасининг тўғрилигини тасдиқлади. Умумлаштирилган Ферма рақами a2n + b2n кўринишида намоён бўлади, 9194441048576 + 1 рақами n = 20 учун биринчи шундай сон бўлди.
Мавзуга оид
01:05
Олий математика сунъий интеллектнинг заиф томони бўлиб қолмоқда — тадқиқот
17:53 / 08.10.2024
АҚШда резавор мевалар етиштирувчи вертикал ферма ташкил этилди
16:40 / 08.10.2024
Хитойда математикани ўзлаштиришга қийналаётган болалар учун махсус клиника очилмоқда
09:46 / 13.06.2024