Спорт | 18:30 / 06.09.2017
27250
1 дақиқада ўқилади
Мухлислар Шаҳрам Ғиёсовни жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси деб топишди
Ҳамбургда бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати якунларига кўра, Халқаро бокс федерацияси - AIBA энг яхши боксчини аниқлаш бўйича расмий твиттерида сўровнома ўтказди.
Турнирнинг энг яхши боксчиси бўлиш учун 4 нафар спортчи даъвогарлик қилди. Сўровномада Хулио Сезар ла Круз (Куба), Олександр Кижниак (Украина) ва Софиане Оуминиҳа (Франция) қаторида 69 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб, терма жамоага ягона олтин медални келтирган Шаҳрам Ғиёсов ҳам даъвогарлик қилганди.
Сўровнома натижаларига кўра, унда қатнашган мухлисларнинг ярмидан кўпи Шаҳрам Ғиёсовни турнирнинг энг яхши боксчиси деб топишган. Сўровномада мингга яқин твиттер фойдаланувчиси иштирок этган.
Мавзуга оид
09:57
Энтони Жошуа титул учун жангда бир неча бор полга қулади
13:47 / 11.09.2024
Қирғизистон президенти ўзбекистонлик бокс мураббийи Акмал Ҳасановга автомобил совға қилди
09:00 / 21.08.2024
Уришқоқ боладан олимпиада чемпионлигигача — Асадхўжа Мўйдинхўжаев хонадонидан репортаж
18:29 / 16.08.2024