13 ёшли қиз вафотидан кейин 8 кишининг ҳаётини сақлаб қолди
Британияда бир қизнинг донорлик аъзолари туфайли 8 кишининг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлинди. The Guardian нашрининг ёзишича, донор бош мия аневризмидан вафот этган 13 ёшли британиялик Жемима Лейзел бўлган.
Қизчанинг ота-онаси унинг вафотидан кейин органларини бошқа муҳтож кишиларга беришга қарор қилишган. Қизнинг тана аъзолари кўчириб ўтказилган 8 кишидан 5 нафари болалардир. 3 киши Жемиманинг юрагини, ингичка ичаги ва ошқозоности безини, 2 киши унинг буйракларини, яна бир киши ўпкасини олган. Қизнинг жигари эса икки киши орасида тақсимланган.
Жемиманинг ота-онаси бундай қарорга келиш қийин бўлганини, бироқ улар шунчалик кўп миқдордаги одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишгани учун хурсанд эканликларини айтишган.
Мавзуга оид
15:20 / 14.11.2024
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
09:05 / 07.11.2024