Жамият | 18:10 / 10.09.2017
23451
1 дақиқада ўқилади

Екатеринбургдаги ЙТҲда 8 киши ҳалок бўлди (суратлар)

Екатеринбургдаги "Полевской тракт" йўлининг 24-километрида самосвал ва икки УАЗ иштирокида йирик ЙТҲ рўй берди. "Газета.ру"да хабар берилишича, самосвал йўлда ҳаракатланиб кетаётганида унинг бир томонидаги баллони ёрилган ва машина ён томонга ағанаб, икки УАЗни босиб қолган. ЙТҲдан кейин юк машинаси ёниб кетган, воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлишган. Йўл-транспорт ҳодисасида 8 киши ҳалок бўлган, 4 киши шифохонага жойлаштирилган.

Фото: СОВА
Фото: СОВА
Фото: СОВА
Фото: СОВА
Фото: СОВА
Фото: СОВА
Фото: СОВА
Фото: INBURG
Фото: INBURG

 

Мавзуга оид