Жаҳон | 17:15 / 10.09.2017
13744
1 дақиқада ўқилади

"Ирма" довули Флорида штатида

Фото: Getty Images

"Ирма" довули Флорида штати ҳудудига етиб келди. АҚШ Миллий довуллардан огоҳлантириш маркази шу ҳақида хабар берди. 

Манбага кўра, довул кучи максимал беш даражали хавфдан тўртинчи даражага тўғри келади. Шамол тезлиги соатига 209 километрни ташкил қилмоқда. 

Довул штат жанубидаги Флорида-Кис оролини қамраб олган. Прогнозларга кўра, у Флорида қирғоғи бўйлаб шимоли-ғарбий йўналишда ҳаракатланмоқда. 

Бундан аввал Флорида штати губернатори Рик Скотт 6,3 миллион кишининг эвакуацияси ҳақида маълум қилганди. Хавфли ҳудудларни тарк этган кишиларга борган ерларида қолиш тавсия қилинган, зеро уларни эвакуция қилишга кеч. 

"Ирма" сўнгги 20 йилда Атлантикада кузатилаётган энг кучли довул сифатида қайд этилмоқда. Кариб сув ҳавзасидаги 20 дан зиёд киши довул қурбонига айланди. 

Мавзуга оид