Жамият | 17:00 / 10.09.2017
12354
2 дақиқада ўқилади

Петербург мусулмонлари Мьянма роҳингяларини қўллаб акция ўтказишди

10 сентябрь куни Петербург полицияси Мьянма мусулмонларини қўллаб-қувватлаш мақсадида носанкциявий акцияга йиғилган юздан зиёд кишини қўлга олди. 

"Ҳукумат билан мувофиқлаштирилмаган акцияларда 100дан ортиқ киши қўлга олинди", - дейди "Интерфакс" манбаси. Агентлик бу борада полициядан изоҳ олишнинг уддасидан чиқа олмади. 

Манбага кўра, қўлга олинганлар устидан 20.2 КоАП моддаси (намойиш ўтказишга доир белгиланган тартибни бузиш) бўйича маъмурий протоколлар тузилган. Баъзи иштирокчилар шунингдек 19.3 КоАП моддасини (полиция ходимининг қонуний талабига бўйсунмаслик) бузганликда ҳам айбланишган.

Маълум бўлишича, шанба куни кечқурун миллатлараро муносабатлар ва миграцион сиёсатни амалга оширувчи қўмита аҳолисининг аксарияти ислом динига эътиқод қилувчи РФ минтақалари ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашув ўтказган. Мавзу Мьянмадаги вазият бўлган. Иштирокчилар Петербург мусулмонларига шимолий пойтахтда Мьянма мусулмонларини қўллаб-қувватловчи носанкциявий намойишлардан воз кечишга чақирилган мурожаатни қабул қилишган.

"Биз Петербургнинг барча мусулмонларига мурожаат қиламиз: қонунни бузишга доир чақириқларга алданманг, ишончсиз маълумотларга асосланиб, шошилинч хулосалар чиқарманг. Санкт-Петербург - умумий уйимиз. Шаҳардаги тинчлик, миллатлар ва динлараро тотувлик - бу бизнинг умумий ютуғимиз, биз уни сақлаб қолишимиз керак", - дейилади мурожаатда. 

Мавзуга оид