Apple iPhone X тақдимотидаги ўнғайсиз вазиятга изоҳ берди
Apple компанияси нима учун iPhone X тақдимоти пайтида смартфонни бир уринишда юз сканери ёрдамида блокдан еча олинмаганига изоҳ берди. Yahoo Finance шу ҳақида хабар берди.
Корпорация вакилининг сўзларига кўра, Face ID тақдимот маросимида тўғри ишлаган. Дастурий таъминотни ишлаб чиқариш бўйича Apple вице-президентининг смартфонни тезда блокдан еча олмаганига хавфсизлик тизими хусусиятлари сабаб бўлган. Фойдаланувчининг юзини танишга доир икки муваффақиятсиз уринишдан кейин смартфон ПИН-код сўрайди. Touch ID бармоқ излари сканери фаолиятида ҳам шундай чекловлар бор, бироқ паролни беш марта номувофиқликдан кейин киритиш керак бўлади.
"Тақдимот саҳнасига тайёргарлик вақтида Phone X қурилмаси Face ID ёрдамида ишчиларнинг юзини аниқлашга ҳаракат қилган. Бир неча муваффақиятсиз уринишдан кейин тизим қилиши керак бўлган ишни қилган - ПИН-код киритишни сўраган", - дея сўзлайди журналист Дэвид Пог Apple ходимлари билан мулоқотдан сўнг.
Янги смартфон намойиши давомида Федериги смартфонни юз сканери ёрдамида блокдан ечишга ҳаракат қилган. Бироқ у биринчи уринишдаёқ қурилмага киришни амалга ошира олмаган ва натижада шошилинчда телефонни ўзгартиришга тўғри келган. Бу эса ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс-мунозараларга ва Face ID'нинг нотўғри баҳоланишига сабаб бўлди.
Apple 12 сентябрь куни янги Face ID ҳимоя тизимини намойиш қилди. У инфрақизил сканерлаш усулига асосланган. Компания вакилларининг сўзларига кўра, Face ID қоронғуда ва ҳатто смартфон эгаси бошига қалпоқ кийиб олган тақдирда ҳам уни таний олади.
Мавзуга оид
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:56 / 08.11.2024
iPhoneʼнинг янги функцияси полициячиларнинг зарарига ишламоқда — ОАВ
22:30 / 02.11.2024
Apple Globalstar сунъий йўлдош компаниясига 1,5 млрд доллар инвестиция киритади
00:17 / 31.10.2024