Спорт | 22:55 / 14.09.2017
6242
2 дақиқада ўқилади

Пан Ги Мун ХОҚнинг ахлоқ бўйича комиссияси раисига айланди

Фото: EPA-EFE/YONHAP SOUTH KOREA OUT

БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун Халқаро Олимпия қўмитасининг ахлоқ бўйича комиссияси раисига айланди. Бундай қарор ХОҚнинг Лимада ўтган 131-сессиясида қабул қилинган.

Пан Ги Мун БМТнинг 8-бош котиби бўлган ва бу лавозимни 2007 йил 1 январидан 2016 йил 31 декбргача эгаллаб келган.

“Мен учун ХОҚнинг ахлоқ бўйича комиссияси раиси бўлиб ишлаш катта шараф ва имтиёздир. Мен бу жиддий жавобгарликни зиммамга оламан. Фикримча, ахлоқ исталган ташкилотнинг муваффақиятли ишлаши учун зарур жиҳатдир ва шу сабабли мен БМТда маданият ва ахлоқни ошириш учун барча ишни қилганман. Сизни ишонтириб айта оламанки, ХОҚ ишига анча ҳиссамни қўша оламан”, деб айтди Пан Ги Мун.

Пан Ги Мун ушбу лавозимга ягона номзод бўлди ва ХОҚнинг кўпчилик аъзолари томондан қўллаб-қувватланди, унга 73 киши овоз берган, 4 киши қарши чиққан, 5 киши батараф қолган.

Пан Ги Мун бу лавозимни камида 2021 йилгача эгаллайди.

Мавзуга оид