Спорт | 08:41 / 15.09.2017
10882
1 дақиқада ўқилади

Европа лигаси. «Арсенал» стартда ирода кўрсатди

Фото: Getty Images

Европа лигасининг бошқа учрашувларидан бир соат кеч бошланган «Арсенал» ва «Кёльн» жамоалари тўқнашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг дастлабки қисмида немислар ҳисобда олдинга чиқиб олишганди. Бироқ иккинчи бўлимда сербияликлар ўзига келишди. Сиёд Колашинац, Алексис Санчес ва Эктор Бельерин томонидан киритилган голлар Венгер жамоасига ғалаба келтирди.

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида, боя хабар берганимиздек дуранг натижа қайд этилди.

Европа лигаси, 1-тур

H гуруҳи.

Арсенал (Англия) – Кёльн (Германия) 3:1 (0:1)
Голлар:
 Колашинац (49), Санчес (67), Бельерин (81) – Кордоба (9).
Арсенал: Оспина, Мертесакер, Холдинг (Колашинац, 46), Монреаль, Бельерин, Ивоби (Уилшер, 68), Эль-Ненни, Санчес, Мэйтленд-Найлз, Уолкотт (Нелсон, 82), Жиру.
Кёльн: Ҳорн, Клюнтер (Осако, 76), Хорхе Мере, Хайнц, Хектор (Йойич, 35), Хегер, Рауш, Битенкур, Леманн, Кордоба, Цоллер (Риссе, 65).

Црвена Звезда (Сербия) – БАТЭ Беларусь 1:1 (0:0)
Голлар: 
1:0 – 54 Радонич, 1:1 – 72 Сигневич.

Мавзуга оид