Ўзбекистон | 18:08 / 15.09.2017
5103
1 дақиқада ўқилади

Нукусда Россия-Ўзбекистон неврологлари форуми ўтказилди

Фото: Kruz.uz

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалида Россия-Ўзбекистон неврологлари форуми ўтказилди, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги. 

Форумда асосий эътибор замонавий билимга эга тиббиёт ходимларини етиштириб чиқариш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш сингари масалаларга қаратилди.  

Россия-Ўзбекистон неврологлари форуми Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Пирогов номидаги Россия миллий университети ва Ўзбекистон Неврологлар жамияти билан биргаликда ташкиллаштирилди.  

Форумда Россия, Украина ва Ўзбекистоннинг етакчи олимлари, ёш невролог-олимлар ва невропотолог-шифокорлар иштирок этди. 

Мавзуга оид