Ўзбекистон | 10:50 / 18.09.2017
49845
3 дақиқада ўқилади

Фото: Шавкат Мирзиёев Ашхободдаги турнирнинг очилиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказилаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди. ЎзА ушбу тадбирдан репортаж уюштирган.

Фото: ЎзА

Ушбу нуфузли халқаро спорт анжуманини юксак савияда ўтказиш учун Туркманистон пойтахтида пухта тайёргарлик кўрилгани ҳақида ёзган. Олимпия шаҳарчасида иштирокчи давлатлар делегациялари, мураббий ва спортчиларнинг яшаши, мусобақага тайёрланиши, машғулотлар ўтказиши, маданий ҳордиқ чиқариши учун барча шароит яратилган. 

Давлат раҳбари Ашхобод Олимпия стадионига ташриф буюрди. 45 минг томошабинга мўлжалланган муҳташам иншоотга кўплаб мамлакатлардан келган давлат ва ҳукумат раҳбарлари, Осиё олимпия кенгаши раҳбарияти, фахрий меҳмонлар, минглаб спорт ишқибозлари тўпланди. 

Ашхобод Олимпия стадионида Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бошланди.  

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Осиё ўйинларини расман очиқ, деб эълон қилди. 

Осиё олимпия кенгаши президенти Шайх Аҳмад ал-Фаҳад ас-Сабоҳ барчани ушбу спорт байрами билан қутлади. 

Осиё ўйинлари мадҳияси янграб, Осиё Олимпия кенгашининг байроғи кўтарилди. Ўйинлар машъаласи ёқилди.

Фото: ЎзА

Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида 60 дан ортиқ мамлакатдан спортчилар иштирок этмоқда. Анъанага мувофиқ, стадионга иштирокчи давлатлар спорт делегациялари кириб келади. 

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини баланд тутган спортчимиз – оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби Улуғбек Алимов ва Ўзбекистон делегациясини мухлислар олқишлар билан кутиб олди. 

Фото: Анвар Илёсов

Делегация таркибида 189 спортчи – жаҳон ва қитъа чемпионатлари, турли нуфузли мусобақаларда юқори натижаларга эришган тажрибали спортчиларимиз билан бирга, ёш иқтидор эгалари спортнинг 20 тури бўйича Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади. 

Фото: Анвар Илёсов
Фото: Нодирхўжа Юлдашев
Фото: Нодирхўжа Юлдашев
Фото: Нодирхўжа Юлдашев

 

Мавзуга оид