Ўзбекистон | 12:58 / 19.09.2017
46542
1 дақиқада ўқилади

Бугун Шавкат Мирзиёев БМТ минбарида нутқ сўзлайди

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 19 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги БМТ Бош қароргоҳида ўтказилиши режалаштирилган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси ўз ишини бошлайди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маҳаллий вақт билан тушдан сўнг БМТ минбарида нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Мамлакат раҳбари Польша президенти Андреж Дуда, Миср президенти Абул Фаттоҳ Ал-Сисийдан сўнг 23-навбатда минбарга кўтарилади. Шавкат Мирзиёевнинг нутқидан сўнг, Арманистон, Коста-Рика, Уганда, Шри-Ланка ва умумий ҳисобда 13та давлат раҳбарлари нутқ сўзлаши режалаштирилган.

Мазкур йирик сиёсий тадбирда БМТ фаолиятини ислоҳ этиш, дунё ҳамжамиятининг янги ривожланиш мақсадлари сари якдил қадам ташлашга келишиб олиш, терроризм ва сепаратизм кўринишида ҳаракатларга барҳам каби масалаларга тўхталиб ўтилади.

Мавзуга оид