Эрдўған яна АҚШни танқид қилди, бу сафар ҳаммасига қурол "айбдор"
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШни танқид қилди. Бунга Америка қуролининг Туркия раҳбарини қўриқлаш хизматига сотишдан бош тортилгани сабаб бўлди. Унинг эслатишича, АҚШ суриялик курдларнинг ўзини ўзи мудофаа қилиш кучларига қурол-яроғни бепулга етказиб бермоқда. Анқара уларни Курдистон ишчи партияси билан алоқадор террорчилик ташкилоти сифатида кўради.
Ассошиэйтед Пресс агентлигининг хабар беришича, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Эрдўғаннинг тансоқчилари ҳаракатига жавобан 1,2 миллион долларлик қурол-яроғ сотувини рад этган. Туркия президентининг АҚШга жорий йилнинг майида амалга оширилган ташрифи вақтида унинг тансоқчилари ва Туркиянинг Вашингтондаги элчиси қароргоҳи олдида тўпланган норозилик намойиши қатнашчилари ўртасида тўқнашув юз берди. Америка пойтахтида бўлиб турган Эрдўған, ҳодиса жойидан олинган видеоёзувга кўра, тансоқчилари намойишчиларни калтаклашини шахсан кузатган.
"Биз АҚШдан қурол сотиб ололмасак, нега у Сурияда террорчиларга бепул берилмоқда? Бу саволни америкалик дўстларимизга бермоқдамиз. Унга жавоб олмаганимизда эса, АҚШнинг стратегик шериги сифатида афсус чекамиз", - дея маълум қилди Эрдўған АҚШга ташрифи давомида. У БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида қатнашиш учун келган. Президентнинг сўзларини эса NTV телеканали келтирган.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
11:37 / 15.11.2024
ЕИ биринчи марта қуролни биргаликда сотиб олишни молиялаштиради
21:21 / 14.11.2024