Россия компанияси Ўзбекистонда метро қуришни бошлаши мумкин
Тошкентдаги метро қурилишида иштирок этиш учун Қозон шаҳрининг «Казметстрой» компанияси ариза топширди. Бу ҳақда компания бош директори Марат Раҳимов маълум қилган.
Ўзбекистон пойтахтида метрополитен узунлигини 160 километрга қадар кўпайтириш режалаштирилган, улар учун 20 дан ортиқ янги бекат ва битта метрополитен тармоғи қурилади. Биринчи 10 бекат 2030 йилга қадар якунланади.
Таъкидланишича, метро ер устида бўлади, туннеллар узунлиги 22 километрни ташкил этади. Умуман олганда, Тошкент метросининг узунлиги 160 километргача ошади, ҳозирда пойтахт метрополитени 36,2 километрга тенг ва 29 та бекатга эга.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитени 1977 йилда очилган ва Марказий Осиёдаги биринчи метрога айланган. Пойтахт метрополитени уч тармоқдан иборат бўлиб, унинг йўловчи ташиш ҳажми кунига 168 минг кишини ташкил этади. Тошкент метрополитени фақат ер ости бекатларидан иборат.
Мавзуга оид
23:16 / 30.09.2024
Россияда мигрантлар фарзандлари мактабга имтиҳон билан қабул қилиниши мумкин
22:21 / 30.09.2024
Россиянинг келаси йил бюджетига рекорд миқдорда ҳарбий харажатлар киритилди
20:38 / 30.09.2024
Путин ҳарбий хизматга чақириш ҳақидаги қарорни имзолади. Армияга 133 минг россиялик олиб кетилади
19:12 / 30.09.2024