Жаҳон | 20:20 / 01.10.2017
7039
1 дақиқада ўқилади

Франциянинг Марсель шаҳри вокзалида одамларга пичоқ билан ҳужум қилинди

Фото: Claude Paris

Франциянинг Марсель шаҳри полицияси Сен-Шарль вокзалида одамларга пичоқ билан ҳужум қилган эркакни отиб ташлади. Бу ҳақда 1 октябрда BFMTV телеканали хабар берди. 

Охирги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 2 киши ҳалок бўлган. 

Ушбу ҳужумнинг терговига яқин манбаларнинг маълум қилишича, гап теракт ҳақида кетмоқда. Франция ички ишлар вазири Жерар Колон воқеа жойига йўл олган.

Мавзуга оид