Ўзбекистон | 08:52 / 06.10.2017
30603
1 дақиқада ўқилади

“Ўзбекнефтгаз” бошқаруви раиси мақоми бўйича вазирга тенглаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1 октябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги” қарорни чиқарди.

Ҳужжат билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси, унинг ўринбосарлари, “Ўзбурнефтгаз”, “Ўзнефтгазқазибчиқариш”, “Ўзтрансгаз”, “Ўзнефтмаҳсулот”, “Ўзнефтгазмаш” АЖлар бошқаруви раислари ўз лавозимига Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади. 

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси мақоми бўйича вазирга, “Ўзбекнефтгаз” АЖ раисининг биринчи ўринбосари – вазирнинг биринчи ўринбосарига, “Ўзбекнефтгаз” АЖ раисининг ўринбосарлари – вазир ўринбосарларига тенглаштирилди.

Белгиланишича, “Ўзбурнефтгаз”, “Ўзнефтгазқазибчиқариш”, “Ўзтрансгаз”, “Ўзнефтмаҳсулот”, “Ўзнефтгазмаш” АЖлар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг шўъба хўжалик жамиятлари саналади.

Ҳужжат 04.10.2017 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид