Жамият | 14:46 / 09.10.2017
131848
1 дақиқада ўқилади

2018 йилги қиш мавсуми энг совуқ бўлиши қанчалик ҳақиқат?

Фото: KUN.UZ

Сўнгги пайтларда турли ижтимоий тармоқлар ва телеграм-каналларда 2018 йилги қиш мавсумининг охирги юз йилдаги энг совуқ қиш бўлиши ҳақида маълумотлар тарқалди. KUN.UZ ушбу маълумотлар қанчалик ҳақиқатга яқин эканини аниқлаш мақсадида Республика Гидрометеорология маркази билан боғланди. 

Синоптиклардан олинган маълумотларга кўра, 2018 йилги қиш мавсумини "энг совуқ қиш" дейиш учун ҳеч қандай илмий асос йўқ. 

"Хавотирга ўрин йўқ, бундай дейиш учун ҳеч қандай илмий асос ҳам йўқ. Қайси "башоратчилар" тарқатади шундай хабарларни, ҳайронман. Умуман олганда, ҳозирдан қишнинг қандай келишини аниқ айтиб бўлмайди" дея таъкидлади синоптик. 

Мавзуга оид