Ўзбекистон | 19:00 / 11.10.2017
7969
1 дақиқада ўқилади

МДҲ саммити кенгайтирилган таркибда давом этмоқда

Фото: Кремль матбуот хизмати

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитининг тор доирадаги учрашуви якунланди. Давлат раҳбарлари муҳокамаларни кенгайтирилган таркибда давом эттирмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мажлисда Ҳамдўстлик мамлакатларининг Парламентлараро ассамблеяси фаолиятини такомиллаштириш масаласи муҳокама қилиниши белгиланган. МДҲга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг Оила институти ва анъанавий оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш бўйича баёноти, Ҳамдўстликда 2019 йилни Китоб йили, 2020 йилни 1941-1945 йиллардаги улуғ Ватан урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги йили, деб эълон қилиш ҳақида қарор, шунингдек, Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бошқа ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашувида Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди, 2018 йилда МДҲга раислик қиладиган мамлакат масаласи кўриб чиқилиб, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Мавзуга оид