Жамият | 11:14 / 11.10.2017
38322
1 дақиқада ўқилади

Тошкент юридик коллежига янги директор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тошкент юридик коллежига янги раҳбар тайинланди. 

KUN.UZ’нинг вазирликдаги манбасига кўра, 2017 йил 7 октябридан эътиборан коллежга Восит Эргашев раҳбарлик қилмоқда. 

Восит Эргашев 1978 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган, юридик фанлар номзоди. Тошкент Юридик университетида проректор, кейинроқ кафедра мудири лавозимларида ишлаган. 

Эслатиб ўтамиз, коллежнинг аввалги директори Наталья Темирова иш фаолиятида йўл қўйган жиддий хато ва камчиликлари учун “2-даражали адлия маслаҳатчиси” махсус унвон-мартаба даражасидан маҳрум қилиниб, эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди. 

Хизмат текшируви давомида аниқланган жиддий хато-камчиликлар баробарида 2017 йил 6 октябрь куни ўқувчилар томонидан коллеж ҳудудида оғир жиноят содир этилгани директорнинг ишдан олинишига сабаб бўлганди.

Мавзуга оид