Ўзбекистон 2020 йилги МДҲ раислигига даъво қилмоқда
Ўзбекистон ва Молдова МДҲ ташкилотига 2020 йилда раислик қилувчи номзодлар сифатида қайд этилди. МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедевнинг таъкидлашича, бу масала икки мамлакат ўртасида ўзаро ҳал қилиниши мақсадга мувофиқ.
«Ўзбекистон Республикаси президенти ўз нутқида «Ўзбекистон 2020 йили МДҲ раислигини қабул қилишга тайёр» эканини, алифбо кетма-кетлиги бўйича Туркманистондан сўнг МДҲ доирасидаги саммит ва учрашувларни олий даражада ўтказиш масъулиятни зиммасига олишини билдирди», дейди у журналистлар билан суҳбатда.
Лебедевнинг айтишича, мана шундай таклиф билан Молдова президенти ҳам чиққан. Дўстона ва эркин руҳда ўтган учрашувда ҳамкасблар бу масалани икки давлат ўзаро ҳал қилиши лозимлигини таъкидлашган.
Мавзуга оид
23:38 / 10.11.2024
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди
14:04 / 08.11.2024
МДҲ давлатлари 2030 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқади
21:13 / 05.11.2024
Кремл россияпараст номзод мағлубиятидан кейин Молдовадги президентлик сайловларини «адолатсиз» деб атади
08:50 / 04.11.2024