Жаҳон | 11:07 / 14.10.2017
39558
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Биринчи канали бошловчиси кўрсатув меҳмонига «ҳужум қилди»

Россиянинг Биринчи каналидаги «Вақт кўрсатади» ток-шоуси бошловчиси Артём Шейнин кўрсатув давомида дастур меҳмони, америкалик журналист Майкл Бомга ташланиб қолди.

Кўрсатув Россиянинг Сан-Францискодаги бош консуллигидан давлат байроқларини ечишга бағишланганди. Дастур давомида Бом Шейниннинг сўзини узиб қўяди, бунга жавобан эса у америкалик журналистнинг костюмидан ушлаб олди ва «провокация қилмасликни» қатъий тавсия қилди. 

Вазиятга Шейниннинг ҳамкасби Екатерина Стриженова ҳамда кўрсатув меҳмони Франц Клинцевич ҳам аралашган.

Мавзуга оид