Tesla кутилмаганда бир неча юз ходимини ишдан бўшатиб юборди
Tesla компанияси жорий ҳафтада турли бўлинмаларида ишловчи бир неча юз ходимини ишдан бўшатиб юборди. Бу ҳақда The Mercury News нашри хабар бермоқда.
Нашр манбалари маълумотларига кўра, бу бўшатишлар кутилмаган ҳолат бўлган, чунки улар ҳақида огоҳлантирилмаган. 400 дан 700 гача киши, жумладан бошқарувчилар ва техник ходимлар ўз иш ўринларидан маҳрум бўлганлар.
Гап авваламбор Model X ва Model S автомобилларини ишлаб чиқариш ва SolarCity энергетик компанияси лойиҳалари устида ишлаган ходимлар ҳақида кетмоқда.
Нашрнинг келтиришича, Tesla вакиллари бу бўшатишлар компания унумдорлигининг йиллик шарҳи билан боғланганини айтишган.
"Бошқа исталган компаниядаги каби, унумдорлик ҳақидаги шарҳлари баъзида ходимлар билан хайрлашишга олиб келади. Tesla ўсишда давом этмоқда ва бутун дунё бўйлаб янги ходимларни қабул қилади", деб айтилган компания матбуот хизматида.
Мавзуга оид
23:19 / 10.09.2024
Европа Иттифоқи Tesla ва Хитойда ишлаб чиқарилган электомобиллар учун божларни камайтиради
21:51 / 05.09.2024
Tesla 2025 йилда Хитой ва Европа бозорларига «автопилот» тизимини олиб кирмоқчи
13:31 / 23.08.2024
Tesla заводи туфайли Берлин яқинида 500 000 дарахт кесилди
23:08 / 22.08.2024