Спорт | 09:30 / 15.10.2017
21703
1 дақиқада ўқилади

Видео: Годин Мессини ожиз қолдирди

«Атлетико» ҳимоячиси Диего Годин Испания чемпионатининг 8-тури доирасида «Барселона»га қарши кечган учрашув охирида  кутилмаган финтни амалга оширди.

85-дақиқада каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Месси Паулиньо билан ўзаро тўп ошириб, жарима майдонига кирмоқчи бўлди, аммо ўртага Годин тушди ва тўпни эгаллаб олди ҳамда аргентиналик футболчини «Зидан финти» («Марсель рулеткаси» номи билан ҳам машҳур) орқали алдаб ўтиб, мадридликларнинг қарши ҳужумини бошлаб берди.

Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. Голларга Сауль Ньигес ва Луис Суарес муаллиф бўлишди.

Мавзуга оид