Ўзбекистон | 12:20 / 16.10.2017
65992
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин совиши кутилмоқда
18 октябрдан Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин совиши, ёмғир ёғиши ва шамол тезлигининг кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда UZ24 хабар ёзган.
«Ўзгидромет» маркази маълумотларига кўра, 18 октябрь куни ҳаво ҳарорати кундузи ўртача +12…+17, кечаси — +9…+14 даражагача тушади. 19–20 октябрь кунлари ҳарорат +15…+20, кечаси +5…+10 даражага етади.
Чоршанба куни республика бўйлаб ёғингарчиликлар ва кучли шамол кузатилади. Шамол тезлиги 15–20 м/с гача кучаяди.