Жамият | 15:39 / 21.10.2017
24076
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқ «юлдузи» халқ кутубхонасига асос солди

Фото: Дилшод Болтабоев

Фарғона вилояти Риштон туманида истиқомат қилувчи ҳунарманд Дилшод Болтабоев иш жойининг ўзида мўъжаз кутубхона яратди. Ижтимоий тармоқларда Дима Қаюм тахаллусида ижод қилувчи печкачи ҳазиломуз гаплари ва қочиримли сўзлари билан барчага яхши таниш.

У ўзининг саҳифаси орқали бозор ҳудудида, яъни иш жойида халқ кутубхонасини ташкил қилишини, хайрли тадбирга қўшилишни истаганлар унга босма нашрларни юбориб, халқ кутубхонасини бойитишга ўз ҳиссасини қўшиши мумкинлигини билдирганди. Орадан узоқ вақт ўтмасдан, у 300дан ортиқ китобни жамлаган "Рошидоний” номидаги халқ кутубхонасини очганини маълум қилди.

Фото: Дилшод Болтабоев

Ижтимоий тармоқда бошланган тадбир амалий жиҳатдан чиройли ечимга эга бўлди, деб айтилса бўлади. “Рошидоний” халқ кутубхонасига ҳисса қўшмоқчи бўлсангиз, қуйидаги манзилга мурожаат қилинг: 

Фарғона вилояти, Риштон тумани, Мискин МФЙ, Эҳтиром кўчаси, 23 уй.

Индекс: 150300. Дилшод Болтабоевга.

Телефон (Телеграм): +998905603300.

Мавзуга оид