Иқтисодиёт | 19:38 / 23.10.2017
6204
2 дақиқада ўқилади

Қатар фонд индекси 6 йиллик минимумгача пасайиб кетди

Фото: Reuters

Қатарнинг асосий фонд индекси QE Index 23 октябрдаги савдолар вақтида 0,5 фоизга камайиб, 8117,41 пунктгача тушиб кетди. "Интерфакс" ахборот агентлигининг маълум қилишича, бу кўрсаткич 2011 йил августидан бери энг минимал қиймат бўлди. 

Акциялар бозори 4 та араб давлати Қатар билан дипломатик алоқаларни узишини маълум қилган июнь ойидан бери пасаймоқда. Дипломатик блокада бошидан бери QE Index доллар қийматида 18 фоизга, йил бошидан эса 25 фоизга ва миллий валюта қийматида 22,2 фоизга камайган.

Қатар ва у билан алоқаларни узган давлатлар ўртасидаги можарони ҳозирча ҳал қилиб бўлмаяпти. АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан суҳбатдан кейин, Саудия Арабистони Қатар билан ҳозирча мулоқотга тайёрмаслигини маълум қилган. 

Қатарни бойкот қилаётган давлатлар у билан савдо ва транспорт шартномаларини бекор қилишган. Moody's Investors Service’нинг баҳолашича, Қатар дипломатик можаро туфайли июнь-июлда иқтисодиёти ва молиявий тизимини қўллаб-қувватлаш учун 40 млрд доллар киритишига тўғри келган.

Мавзуга оид