Туркманистон президенти отда қурилиш объектларини кўздан кечирди (видео)
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхободнинг жанубий қисмида қурилиши режалаштирилган объектлар лойиҳаси, уларнинг жойлашуви билан танишди, шунингдек, отда сайр қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берган.
Бердимуҳамедовнинг отдаги сафари Копетдоғ тоғ этакларида амалга оширилган.
Ашхобод шаҳри ҳокими Ш.Дурдилиев ва Франциянинг «Buig Batiman» қурилиш компанияси вакили олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди, шунингдек, пойтахт жанубида қурилиши мўлжалланган турли мақсаддаги объектлар лойиҳалари тақдим этилди. Туркманистон президенти лойиҳалар билан танишиб, бинолар жойлашуви, муҳандислик ечимлари бўйича замонавий амалиётларни қўллаш бўйича кўрсатмалар берди, дея таъкидланади матнда.
«Туркманистон президенти отдаги сафари давомида Ашхободнинг оқ мармарли кўринишидан завқ олди», - дейилади матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
16:14 / 03.09.2024
“Жаҳаннам дарвозаси”. Туркманистондаги энг диққатга сазовор жойлардан бири бўлган газ кратери ҳақида нималар маълум?
12:12 / 28.08.2024
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди
17:24 / 15.08.2024
Туркманистон Ўзбекистондан баъзи фуқароларини депортация қилишни сўради – ОАВ
16:03 / 15.08.2024