Хитойнинг 3 тоннали АТ200 юк ташувчи пилотсиз учиш мосламаси илк парвозни амалга оширди
Хитойнинг AT200 русумли муқобил парвоз қурилмаси (МПҚ) синов парвозини амалга оширди. Қурилма Хитой ФА Иссиқлик физикаси институти ходимлари томонидан P750XL Янги Зеландиянинг P750XL самолёти негизида ишлаб чиқилган. Конструкцияга киритилган турли ўзгаришлар натижасида учувчисиз учар қурилма (УУҚ) 3,4 тонналик максимал парвоз вазнига эга бўлди. У синов чоғида 200 метрда тезлашганидан сўнг, 26 дақиқа мобайнида парвоз қилган.
Институт ходимларига кўра, AT200 — айни вақтда мавжуд энг оғир УУҚ ҳисобланади. У бортида 1,5 тоннага фойдали юкнии таший олади. Самолётнинг энг юқори тезлиги соатига 313 кмни ташкил этиб, 6 км баландликда 2 кмгача масофани ортда қолдира олади.
Ҳозирча, янги УУҚни серияли ишлаб чиқиш муддати ва унинг нархи маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
07:50 / 20.09.2024
Малайзия Ўзбекистонда дронлардан фойдаланиш кўламини кенгайтиради
10:50 / 14.09.2024
Reuters: Россия ўз дронлари учун Хитой двигателларидан фойдаланяпти
16:58 / 12.09.2024
Россияда 8-9-синфлар учун дронлар бўйича дарслик чоп этилди
16:32 / 10.09.2024